Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд халқаро технология университети Дубайдаги нуфузли тадбирда иштирок этди

Самарқанд халқаро технология университети Дубайдаги нуфузли тадбирда иштирок этди

Дубайда бўлиб ўтган Ипак йўли университетлари тармоғига аъзо олий таълим муассасаларининг VIII Бош Ассамблеясида Ўзбекистондан Самарқанд халқаро технология университети иштирок этди.

Жорий йилнинг 13-15 феврал кунлари Самарқанд халқаро технология университети (СХТУ) ректори, профессор Юсуф Абдуллаев Дубай шаҳридаги Канада университетида ташкил этилган Ипак йўли университетлари тармоғига (Silk Road Universities Network (SUN) аъзо олий таълим муассасаларининг VIII Бош Ассамблеясида иштирок этди. 2022 йилнинг ноябр ойида СХТУ дунёнинг 28 давлатидан 82 та университетни ўз ичига олган SUN’га аъзо бўлган эди.

Тадбирга Греция, Корея Республикаси, Туркия, Эрон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Малайзия, Мўғулистон, Ҳиндистон, Италия, Германия ва бошқа давлатларнинг олий ўқув юртлари вакиллари таклиф этилди.

Ассамблеянинг очилишида профессор Й.Абдуллаев Ўзбекистоннинг янги университети ҳақида тақдимот қилди. Конференция доирасида, шунингдек, Ипак йўли университетлари тармоғига аъзо бўлган олий таълим муассасалари билан таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бош Ассамблея билан бевосита боғлиқ бўлган тадбирлардан ташқари, ташкилотчилар маданий дастур тайёрладилар, унда иштирокчилар Дубайнинг асосий диққатга сазовор жойларини кўришга ва маҳаллий маданият билан танишишга муваффақ бўлишди.

Хизмат сафари давомида профессор Й.Абдуллаев Глобал (умумжаҳон) толерантлик ва тинчлик кенгаши президенти Аҳмед Бин Муҳаммад Алжарван билан учрашиб, у билан ёшларни бағрикенглик руҳида тарбиялаш, тинчлик ва инсоният тараққиёти, барқарорлик манфаатлари йўлида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.  Эътиборли томони, барча қитъалардан 70 дан ортиқ давлатлар бағрикенглик ва тинчлик бўйича глобал кенгашга аъзо ҳисобланади.

Маълумот учун: Самарқанд халқаро технология университети Васийлик Кенгашига «ERIELL Group» бошқаруви раиси Бахтиёр Фазилов раҳбарлик қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг