Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ўқитувчилар аванси кечиккани учун ХТБ узр сўради

Самарқандда ўқитувчилар аванси кечиккани учун ХТБ узр сўради

Фото: Xabar.uz

Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг аванс пуллари кам берилганлиги тўғрисидаги шикояти юзасидан ижтимоий тармоқда тарқалган маълумотларга Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимининг муносабати.

Яқинда фейсбук ижтимоий тармоғида Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари аванс пуллари ойлик иш ҳақининг 15-20 фоизи миқдорида берилганлиги (аванс пуллари ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида берилади) бу кам маблағнинг байрам олдидан етишмаслиги юзасидан шикояти эълон қилинди.

Бу ҳақда шуни маълум қиламизки, жорий йилнинг 19 декабрь куни умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ходимларининг ойлик иш ҳақидан маълум қисми аванс сифатида тарқатилди. Бугун, яъни жорий йилнинг 23 декабрдан бошлаб ажратилган маблағнинг қолган қисми ҳам тарқатилмоқда. 2019 йилнинг 24 декабрь куни умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ходимларига аванс тўловлари тўлиқ тўлаб берилади.

Юзага келган муаммо учун умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ходимларидан узр сўраймиз.

Самарқанд шаҳар халқ
таълими бўлими

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг