Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон банки Тошкент давлат шарқшунослик институтига грант ажратмоқда

Жаҳон банки Тошкент давлат шарқшунослик институтига  грант ажратмоқда

Фото: Тошкент давлат шарқшунослик институти

ТДШИ академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грант танловида «Халқаро алоқаларнинг янги босқичида таълим сифатини ошириш ва синхрон-таржимонларни тайёрлашда замонавий шароитларни яратиш» грант лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.

Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган мазкур грант танлови Ўзбекистонда олий таълим тизимини модернизация қилишга қаратилган лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда.

«Халқаро алоқаларнинг янги босқичида таълим сифатини ошириш ва синхрон-таржимонларни тайёрлашда замонавий шароитларни яратиш» грант лойиҳаси Корея Республикасининг нуфузли олий таълим муассаларидан бири ҳисобланувчи Ханкук чет тиллари университети билан ҳамкорликла амалга оширилади. 

140 минг АҚШ долларига тенг молиялаштириш ҳажмига эга мазкур грант доирасида институтга синхрон таржима учун мўлжалланган махсус техник жиҳозларни харид қилиш ва «Таълим кластерини» ташкил этилиши назарда тутилган.                                                                                                                                

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг