Шерзод Шерматов: «Халқ таълими муаммолари юзасидан 3 кунда 3 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди»
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов соҳага оид таклифлар сўраб, «Facebook»даги саҳифасида халққа мурожаат билан чиққани ҳақида хабар бергандик.
Халқ таълими вазири шу кунгача юборилган таклифлар сонига аниқлик киритган.
«Президентимиз томонидан халқ таълими тизими мамлакатимиз келажаги учун энг муҳим соҳалардан эканлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилган эди. Бу ҳақиқатда халқимиз учун жуда долзарб соҳа эканлигини биргина мавжуд муаммоларни ечими бўйича одамлардан йиғилган онлайн-форма орқали юборилган таклифлар сонидан ҳам билса бўлар экан: 3 кунда 3 мингдан ортиқ таклиф келиб тушибди, хали ҳам давом этаяпти.
Энди ушбу таклифларни таҳлил қилиб, уларни тизимли равишда ечимини топиш бўйича ишлашимиз керак. Ҳозирги кунда Халқ таълими вазирлиги тузилмасини қайта тасдиқлаш бўйича Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқаяпмиз ва имкони борича ушбу лойиҳада ечими тез бўлиши мумкин масалаларни киритишга ҳаракат қиламиз. Янги тузилма тасдиқланиб, Вазирликда самарали ишлайдиган командани шакллантириб олганимиздан кейин эса тизимли равишда муаммолар ечими бўйича ишланади» деб ёзган Шерзод Шерматов ўзининг «Facebook»даги расмий саҳифасида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter