Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов: «Ўқувчилар формаси Конституция ва қонунларимиздаги ҳуқуқий асослар бўйича жорий этилиши керак»

Шерзод Шерматов: «Ўқувчилар формаси Конституция ва қонунларимиздаги ҳуқуқий асослар бўйича жорий этилиши керак»

Фото:«Xabar.uz»

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан тизимга оид янгиликлар, истиқболдаги режалар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган чора тадбирлар хусусида брифинг ташкил этилди. Унда «Xabar.uz» мухбири ҳам иштирок этди. 

Вазир ижтимоий тармоқларда жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган мактаб формалари масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

«Ижтимоий тармоқдаги муҳокамага келадиган бўлсак. Менинг тушунишимча, форма масаласи муҳокамасида бу қарор Халқ таълими вазирлиги томонидан рўмол, хижобга қарши қилинган иш деб қабул қилиняпти.

Энди шахсий фикримни айтсам, конституция бор, қонунларимиз бор. Барча нарса Ўзбекистон республикаси конституцияcи ва қонунларимизда келтирилган ҳуқуқий асослар бўйича қилиниши керак. Одамларнинг ҳуқуқини ҳал қилиш масаласи битта вазирликнинг қўлидаги масала эмас. Буни тегишли йўл йўриғи бор. Сайланган депутатларимиз бор. Агар қонун чиқарувчи орган тўғри йўлни белгилаб берадиган бўлса, ижро этувчи орган, жумладан, вазирлик ҳам ижро этади. Шунинг учун буни қанақадир бошқа йўналишга олиб кетиш нотўғри бўлади.

Бундан ташқари, бу тартиблар лойиҳаси ишлаб чиқилаётганда, биз, яъни янги тайинланган ҳозирги раҳбарият иштирок этмаган. Агар қандайдир ўзгаришлар лозим, деб ҳисобланса, бунда бевосита иштирок этишимиз мумкин.

Мен ҳозир ижтимоий тармоқларни қарадим, асосий эътибор формага кетиб қолган. Бошида айтган гапим (брифинг бошида айтилган) асосий масалага келайлик. Асосий масала баркамол авлодни вояга етказиш. Менимча вазирлик фаолиятида керакмас нарсалар билан чалғимасдан асосан таълим сифатини оширишга ҳаракат қилсак яхши бўлади», — деди Шерматов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг