TalabaExpo–2025 Сурхондарёда — кўргазма қандай ўтди!
3 октябрь куни Термиз шаҳрининг, «Бобур» истроҳат боғида TalabaExpo–2025 касб кўргазмаси бўлиб ўтди.
Ярмарканинг асосий мақсади — битирувчиларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш, уларнинг касбий йўлини белгилаш ҳамда бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Ярмарка доирасида қуйидагилар тақдим этилди:
- 100 дан ошиқ корхона ва ташкилотлар
- 1 200 га яқин бўш иш ўринлари, шу жумладан амалиёт ва стажировкалар
- Консультациялар ва тадбиркорлик имкониятлари
Тадбир якунлари:
- 9837 киши ярмаркада иштирок этди;
- 3134 нафар иштирокчи иш берувчилар билан суҳбатдан ўтди;
- 1058 нафар талаба ўзининг келажак иш жойини танлади;
- 43 нафар иштирокчи ўз бизнес лойиҳаларини тақдим этди.
НБУ кўмагида:
«Келажакка қадам» дастури доирасида, НБУ битирувчиларнинг бизнес ғояларини амалий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган учта янги кредит маҳсулотини тақдим этди:
- «Келажакка биринчи қадам»
- «Келажак йўлида старт»
- «Ёруғ келажак сари»
Барча иштирокчиларга ташаккур билдирамиз!
Алоқа маркази :📞 1344
☎️ (78) 148-00-10


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter