Таълим тизимида янги тайинлов амалга оширилди

Исмаилов Aбдували Aбдумаликович — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Aбдулла Aвлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ректори етиб тайинланди.
Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
У бугунга қадар вазирлик ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тадқиқотлар миллий маркази директори лавозимида фаолият олиб борган.
1986 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр), 2011 йил Тошкент кимё-технология институти (магистратура)ни тамомлаган.
2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter