Таълим ва илм-фан вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида қатор кадрлар тайинловлари амалга оширилди.
Йўлдошев Ойбек Беҳзодович – Таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у PwC Uzbekistan компаниясининг Давлат сектори, инфратузилма ва ESG бўйича консалтинг амалиёти директори сифатида фаолият юритган.
Президентнинг тегишли қарори билан Пардаева Меҳринисо Дониёровна – Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Президентнинг тегишли қарори билан Мирзалиев Санжар Маҳаматжан ўғли – Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Беларус–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори сифатида фаолият юритган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter