Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ: Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

ТАТУ: Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида «Call-марказ» хоналари ташкил этилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фуқаролар:

  • 71 238-64-97
  • 71 238-64-85
  • 71 238-64-34
  • 71 238-65-17
  • 71 238-65-64 телефон рақамлари орқали «Call-марказ» билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

«Call-марказ» душанбадан шанбагача соат 08:30дан 18:00га қадар фаолият кўрсатади.

Кўпроқ маълумотни ушбу ҳавола орқали расмий сайтдан билиб олишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг