Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ ректори ўзи ўқиган мактаб ўқувчиларига китоб совға қилди

ТАТУ ректори ўзи ўқиган мактаб ўқувчиларига китоб совға қилди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Т.Тешабаев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ўзи таҳсил олган 105 - ўрта мактабга ташриф буюрди.

Ташриф давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаси ва маданиятини шакллантириш, навқирон авлод ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида 2 та компьютер, 1 та телевизор ва ўзининг шахсий кутубхонасидан 60 дан ортиқ бадиий китоблар тўпламини мактаб фондига совға қилди.



– Қарангки, бундан 35 йил олдин мен ҳам Сиз каби ушбу мактабнинг парталарида ўтирганман, мана шу дарсхоналарда таҳсил олганман. Ишонаманки, Сиз ҳам азиз устозларимиздан олган билимларингизни юртимиз равнақи ва фаровонлиги учун сарф этадиган юқори салоҳиятга эга бўлган авлод бўлиб етишасиз. Юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни ҳаётимизга тадбиқ этишда куч ва ғайратларингизни аямайсизлар деган умиддаман, – дейди Тўлқин Закирович 105-мактабнинг битирувчи ўқувчиларига ўз самимий тилакларини билдирар экан.

Бундан ташқари, Тўлқин Закирович шу мактабда узоқ йиллардан буён ёшларга таҳсил бериб келаётган устозларга, фарзандларини чуқур билим ва тарбия эгаси қилиб вояга етказаётган ота-оналарга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг