Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилди

2021 йилда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биринчи ётоқхонаси очилди. Ётоқхона ички жиҳозланиши самарали ташкил этилиши учун Инҳа университети (Корея Республикаси) тажрибаси биринчи марта қўлланилди.

2021 йил 27 октябр ётоқхонада яшовчи талабалар учун яна бир муҳим кун бўлди. Aйнан шу куни университет тарихида биринчи марта талабалар учун Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва ётоқхона йўналиши бўйича бепул автобус қатнови йўлга қўйилди.

47 ўринга мўлжалланган қулай автобус ётоқхонада яшовчи талабалар учун ҳар куни кундузги ва кечқурунги қатнови амалга оширилади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари учун бепул автобус йўлга қўйилгани қулай шароитлар яратишга қаратилган навбатдаги қадам бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг