Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Устозлар ва битирувчилар ўртасида ZOOM орқали онлайн-мулоқот ўтказилди

Устозлар ва битирувчилар ўртасида ZOOM орқали онлайн-мулоқот ўтказилди

Устозлар ва талабалар ўртасидаги энг сара ва самарали мулоқот битирув пайтида бўлади. Чунки бу ҳисобот, ҳосил қилинган кўникма ва ўзлаштирилган билим, оширилган малаканинг муҳридир.

2020 йилнинг 6 июнь куни соат 11.00 да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида «Институт раҳбарияти ва факультет деканлари билан битирувчи талабалар ўртасида видеомулоқот» номи остида ZOOM платформаси орқали онлайн-видеомулоқот ўтказилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов хабар берди.

Мазкур видеомулоқотда 800 нафардан ортиқ институт битирувчилари иштирок этиб, асосан магистрлик диссертацияси ҳимояси, ихтисослик фанлари бўйича давлат имтиҳонлари, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Видеомулоқотда битирувчилар учун турли ташкилот ва компаниялар томонидан таклиф этилаётган иш ўринлари бўйича маълумот берилди.

Битирувчилар билан ташкил этилган онлайн-видеомулоқот 2 соатдан ошиқ давом этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг