Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

100 минг долларлик мусобақа!

100 минг долларлик мусобақа!

Фарғона вилояти Рақамли технологиялар марказида «mGovAward» танлови бўйича семинар бўлиб ўтди.

Ўқув семинарда ёшлар хусусан, ОТМ талабалари ва мактаб ўқувчилар қатнашишди ва ўзларининг саволларига танлов ташкилотчиларидан жавоб олишди.

Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, IT Парк ва Рақамли технологиялар маркази вакиллари иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматларидан фойдаланиш учун энг яхши ва самарали мобил иловасини ишлаб чиқишга йўналтирилган «mGovAward» республика кўрик-танлови IT Парк томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида Бирлашган Араб Амирликлари Давлат ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Танвловнинг мақсади нафақат долзарб ва амалий жиҳатдан самарали мобил иловаларни ишлаб чиқиш, шу билан бирга ёшларни давлат қурилиш жараёнларига ва ижтимоий ҳаётга кенг жалб қилиш. Танловнинг муҳим шартларидан бири — унда фақатгина жамоа иштирок этиши мумкин.

Мазкур танлов қўйидаги йўналишлар бўйичи ўтказилади: таълим, соғликни сақлаш, туризм ва маданият, тадбиркорлик, транспорт ва логистика. Ғолибларга биринчи ўрин учун 50 минг доллар, иккинчи ўрин учун 30 минг доллар, учинчи ўрин учун эса 20 минг доллар миқдоридаги мукофотлар топшиширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас