Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

100 йил илгари қирилиб кетган халтали бўрини тирилтиришмоқчи. Қандай қилиб?

100 йил илгари қирилиб кетган халтали бўрини тирилтиришмоқчи. Қандай қилиб?

Тасмания бўриси.

Фото: Faunistics.com

Олимлар қарийб 100 йил илгари қирилиб кетган халтали бўри (Тасмания бўриси, тилацин, Thylacinus cynocephalus)ни тирилтиришмоқчи.

Бунинг учун энг аввало австралиялик генетиклар Colossal Biosciences компанияси билан ҳамкорликда қирилиб кетган халтали бўрининг геномини тиклашларига тўғри келади. Сўнгра у семиздум халтали сичқон (Sminthopsis crassicaudata) геноми билан қиёслаб ўрганилади — айнан ушбу тур Тасмания бўриларига энг яқин қариндош бўлган, деб ёзмоқда CNN.

Семиздум халтали сичқон.
Фото: Wikipedia

«Сўнгра биз бу сичқоннинг тирик ҳужайраларини олиб, халтали бўриникидан фарқ қиладиган барча ДНК қисмларини таҳрирлаб чиқамиз. Оддий тил билан айтганда, сичқон ҳужайраларини бўри ҳужайраларига ўзгартирамиз», — деди генетик Эндрю Паск.

Таҳрирланган ҳужайралардан эмбрион шакллантирилиб, сунъий бачадонга жойлаштирилади ёки суррогат тур организмига имплантация қилинади. Биринчи халтали бўрилар 6-10 йилдан кейин дунёга келиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг