Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

9 ойда 2,6 млн дона телефон импорт қилинди

9 ойда 2,6 млн дона телефон импорт қилинди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь сентябрь ойларида хориждан қиймати 178,2 миллион долларга тенг бўлган қарийб 2,6 миллион дона барча турдаги мобил телефонлардан импорт қилган.

Статистика агентлигининг хабар беришича, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда мобил телефонлар импорти 398 361 донага ошган. Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 181,6 миллион долларга тенг бўлган 2,7 миллион дона мобил телефон импорт қилинганди.

Мобил қурилмалар республикага асосан 5 та давлатдан олиб келинган:

Хитой – 2,3 млн дона;

Вьетнам – 223,1 минг дона;

Ҳиндистон – 32,5 минг дона;

БАА – 7,7 минг дона;

Қозоғистон – 2,5 минг дона.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача жисмоний шахслар ҳар олти ойда фақат битта телефонни бож тўламай олиб кириши мумкин эди. 2024 йилнинг 28 январидан бошлаб ҳар сафар чегарадан ўтганида иккита телефон олиб киришга рухсат берилди. Шу билан бирга, энди Ўзбекистонга олиб кирилган ҳар бир янги телефонлар учун декларация тўлдириш мажбурий ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг