Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда интернет бутунлай ўчирилди

Афғонистонда интернет бутунлай ўчирилди

Фото: Shutterstock

Толибон ҳукумати кеча, душанба куни Афғонистонни интернетдан бутунлай узиб қўйди. Бу ҳақда NetBlocks халқаро интернет мониторинги хизмати хабар берди.

Ҳукумат мамлакат аҳолисини ғайриахлоқий контентдан ҳимоялаш мақсадида ушбу чорани қўллаган.

«Афғонистон интернетни ўчириш бўйича Шимолий Корея билан рақобатда расман биринчи ўринни эгаллади», — деб ёзди воқеага жавобан Афғонистоннинг 1TV янгиликлар телеканали собиқ бош муҳаррири Ҳамид Ҳайдарий Х тармоғида жойлаган постида.

Эслатиб ўтамиз, ўн кунча аввал Афғонистондаги давлат муассасаларида юқори тезликдаги ва симсиз интернет ўчирилган, шунингдек, давлат хизматчиларига иш жойида смартфонлардан фойдаланиш тақиқланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг