Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AКТ вазири Навоий радиотелеузатиш маркази фаолияти билан танишди

AКТ вазири Навоий радиотелеузатиш маркази фаолияти билан танишди

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов Навоий вилоятидаги хизмат сафари доирасида «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК Навоий радиотелеузатиш маркази билан яқиндан танишди.

Навоий вилояти мамлакатимиздаги энг катта ҳудудлардан бири ҳисобланиб, Навоий радиотелевизион узатиш марказига қарашли «Лангар» радио телеузатиш станцияси (РТС) Нурота тоғ тизмасининг денгиз сатҳидан икки минг метр баландликдаги чўққисида қурилган. «Лангар» РТС баланд тоғ чўққисида жойлашганлиги сабабли нафақат Навоий вилоят аҳолисини, балки Самарқанд ва Бухоро вилоятлари аҳолисининг ҳам бир қисмини рақамли теледастурлар билан таъминлайди.

AКТ вазири Ш. Содиқов ташаббуси билан кўп йиллардан буён «Лангар» РТСдаги автотранспорт муаммоси ижобий ҳал қилиниб, Россияда ишлаб чиқарилган «YENESEY» STM-1993055 русумли махсус ишлаб-чиқариш технологик транспорт воситаси харид қилинди ҳамда «Лангар» РТС ишчи-ходимларига ушбу махсус транспорт воситаси фойдаланишга топширилди.

Ўз навбатида мазкур махсус автотранспорт воситаси мураккаб тоғ йўлида техник қурилмаларни узлуксиз ва барқарор ишлаши, ишчи ходимларни объектга келиб-кетишига, объект фаолияти учун зарур бўладиган қурилма ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини ташиш хизматларини амалга оширади.

Шунингдек, Ш. Содиқов РТСнинг ёш ходимлари билан суҳбатлашиб, РТСда ўрнатилган янги замонавий рақамли телеузаткичларни кўздан кечирди ва 2021 йилда «Лангар» РТС ҳудудида олиб борилган ободонлаштириш ва техник ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг