Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири технопаркнинг қурилиши билан танишди (фото)

АКТ вазири технопаркнинг қурилиши билан танишди (фото)

Фото: «Mits.uz»

22 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов пойтахтнинг Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT Park)га борди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 11 декабрь куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг қурилиш жараёни билан танишган ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги қуйи ташкилотларни шу ерга кўчириб, банк ва IT-компанияларни жалб этиб, технопаркни яхлит комплекс тарзида ривожлантириш, соҳа вакиллари учун қулай муҳит яратиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Шерзод Шерматов президент томонидан берилган топшириқларнинг қандай бажарилаётгани, янги замонавий мажмуа қурилиши ҳолати билан танишиб, олиб борилаётган ишларни тезлаштириш ва сифатини янада яхшилаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Маълумот учун: бугунги кунда 20-25 қаватли 6 та офис биноси қад кўтарган. Конференция зали қурилиши якуний босқичга кирган.

Бу ерда жами 17 та иморат барпо этилади. Уларнинг зилзилага бардошлилиги 9 баллдан юқори.

Технологик паркда IT-ташкилотлар, университет, конференwия зали, коворкинг маркази ўзаро узвий фаолият олиб боради. Мажмуа ҳудудида хизмат уйлари, меҳмонхона, кафе ва ресторанлар, дўконлар, спорт майдони, дам олиш жойлари ҳам бўлади. Ер остида 3 қаватли автотураргоҳ қурилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг