Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биринчи марта: янги айфон тақдимоти «YouTube»да намойиш этилади

Биринчи марта: янги айфон тақдимоти «YouTube»да намойиш этилади

Фото: «YouTube»

«Apple» компанияси янги — «iPhone 11» смартфони тақдимотини «YouTube» орқали намойиш этмоқчи. «YouTube»да трансляция саҳифаси пайдо бўлди.

Янги айфон тақдимоти эртага, 10 сентябрь куни кечки пайтга мўлжалланган.

Айтиш керакки, компания тақдимот учун илк маротаба «YouTube»дан фойдаланмоқда, илгари одатда тадбир расмий сайтда ва махсус илова орқали  ёритиларди.

2018 йилда, «iPhone XS» тақдимотида «Twitter»дан ҳам фойдаланилганди. Энди компания дунёдаги энг йирик видеоплатформа кучини синаб кўрмоқчи. Албатта, трансляция бир пайтнинг ўзида расмий сайтда ҳам давом эттирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг