Жорий йилда муҳим минераллар бўйича 12 та лойиҳа ишга тушади
Натижада юқори софликдаги селен, теллур ва рений каби 3 турдаги янги металл, кукун металлургияси асосида автодеталлар сингари 21 турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳамда сульфат кислотаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
«Uzbekistan Airways»ни IPO’га тайёрлаш бошланди
Президент миллий авиакомпанияни трансформация қилиш ва IPO’га тайёрлаш ишларини жадаллаштириш бўйича тақдимот билан танишди.
Нарколаборатория ташкил этганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланади
Шунингдек, 10 дан ортиқ хавфли қилмиш бўйича жазо чоралари оғирлаштирилади.
Маданий мерос объектларининг ягона рақамли маълумотлар базаси шакллантирилади
Диний-маърифий соҳадаги магистр ва докторантлар учун “Ислом маърифати” стипендиясини жорий этиш, дунёга машҳур олим ва экспертларнинг китоблари тақдимотларини ташкил этиш режалаштирилган.
2030 йилгача геология ва тоғ-кон саноатига 30 млрд доллардан ортиқ инвестиция жалб қилинади
Келгуси беш йилда олтин захирасини қўшимча 879 тоннага, кумушни 510 тоннага, мисни 676 минг тоннага ошириш бўйича ишлар бошлангани қайд этилди.
Ўзбекистонда «Volkswagen»,«Foton» ва «JAC» заводлари ишга туширилади
Тақдимотда автомобилсозликда ишлаб чиқариш ҳажмини ва банд бўлганлар сонини 1 миллионтага етказиш масалалари кўриб чиқилди.
Контент марказида «Юрт қайғусида 365 кун» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди
Тақдимотда сўзга чиққанлар китоб мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат раҳбарининг халқ билан мулоқоти ва Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим босқичларини ўзида акс эттирганини ҳам таъкидлади.
80 турдаги давлат хизматини кўрсатиш муддати 13 кундан 6 кунга туширилади
Шунингдек, 783 та давлат хизматига «нол бюрократия» тамойилини жорий этиш орқали хизмат кўрсатиш босқичлари 2 карра қисқартирилиши режалаштирилмоқда.
Президент автобусларда ҳаракат хавфсизлиги ва хизмат маданиятини кучайтириш вазифасини қўйди
Ўтган йили пойтахтнинг ўзида ҳайдовчилар юзасидан аҳолидан 1 минг 670 та шикоят келиб тушган. Автобуслар иштирокида 109 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Табиатга зарар етказганлик учун жазо чоралари кучайтирилади
Юридик шахсларга нисбатан молиявий санкцияларни қайта кўриб чиқиш, уларни табиатга етказилган зарар миқдорига боғлаш ва халқаро амалиётга яқинлаштириш таклиф этилди.

