Шавкат Мирзиёев мактаб таълимида янги авлод дарсликларини жорий этиш билан танишди
Янги ўқув адабиётларини тайёрлашда халқаро тажрибага мурожаат қилинди. Бошланғич синф дарсликлари Финляндия таълим альянси сертификациясидан ўтган, 5-7-синфларнинг математика, физика, кимё ва биология дарсликлари Сингапур дарсликлари асосида ишлаб чиқилди.
Аграр соҳада субсидия олганларнинг кўрсаткичлари текширилади
Дастлаб ушбу механизм сув тежовчи технологияларни жорий этиш йўналишида синовдан ўтказилади. Субсидия ажратилгандан кейин икки-уч йил давомида сув сарфи, ҳосилдорлик ва сув унумдорлиги баҳоланади.
Энди энергетика лойиҳалари аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади
Аввал талаб аниқланади, кейин зарур генерация ва инфратузилма қувватлари режалаштирилади. Ер майдони, тармоққа уланиш нуқтаси ва техник ечимлари олдиндан тайёр бўлган лойиҳа шакллантирилиб, инвестор очиқ ва рақобатли танлов асосида аниқланади.
Маъмурий судларга мурожаат қилишнинг 4 та шакли таклиф қилинди
Президент ҳузуридаги тақдимотда маъмурий судларга айрим ҳолатларда муддатсиз даъво бериш ва ҳокимлик ҳужжатларидан шикоят қилиш таклиф этилди.
Янги Тошкент халқаро аэропорти дастлабки босқичда йилига 20 миллион йўловчига хизмат кўрсатади
Урганч, Наманган аэропортларини давлат-хусусий шериклик асосида, Андижон аэропортини хусусий операторни жалб қилган ҳолда модернизация қилиш лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди. Натижада аэропортларнинг ўтказувчанлиги оширилиб, йўловчиларга халқаро стандартлар асосида хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгаяди.
Электротехника саноати корхоналари учун солиқ ва божхона имтиёзлари муддати узайтирилади
Экспортни кенгайтириш мақсадида хорижий бозорларда савдо омборлари ташкил этиш, маҳсулотларни сертификатлаш ва ташқи бозорларга чиқариш жараёнларини енгиллаштириш чоралари кўрилади.
Микро ГЭСларни лойиҳалаш ва қуриш тартиби соддалаштирилади
Қўшимча сув босимини ҳосил қилиш учун канал, дарё ва ўзанлар конструкциясига ўзгартириш киритишга рухсат берилади. Сув хўжалиги объектларида ўз эҳтиёжлари учун кичик ва микро ГЭСларни аукционсиз қуриш имконияти ҳам яратилади.
Энергетика соҳасида муаммоларни ҳал этишда янги ёндашувга ўтилади
14 та туманда 5 минг 695 та трансформатор, 6,9 минг километр электр тармоғи, 242 километр газ тармоғи ҳамда 404 та газ тақсимлаш қурилмаси таъмирталаб экани аниқланди. Уларнинг техник ҳолатини яхшилаб, “яшил” тоифага ўтказиш ишлари бошланди.
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади
Энергетика вазирлигига тармоқда ягона ва самарали бошқарув тизимини шакллантириш, соҳа корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини тизимли ташкил этиш вазифалари юклатилди.
Ўзбекистон чорвадорлар уюшмаси ташкил этилади
Янги тузилма чорвадорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, кооперацияни ривожлантириш, наслчилик ишлари, илмий тадқиқот ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш, молиявий кўмак кўрсатиш ҳамда ташқи бозорларга чиқишга кўмаклашиш билан шуғулланади.
Ногирон болалар билан ишлашда «оилабай» тизим йўлга қўйилади
Ҳар бир боланинг эҳтиёжлари эрта босқичда ва комплекс баҳоланиб, унга мос таълим муҳити ҳамда зарур хизматлар белгиланади. Янги баҳолаш механизми 2026 йил 1 октябрдан Хоразм ва Навоий вилоятларида тажриба тариқасида жорий этилади.
Нукусдаги барча кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектлар марказлашган иссиқлик таъминотига уланади
Давлатимиз раҳбари лойиҳани амалга оширишда, энг аввало, аҳоли учун барқарор, хавфсиз ва сифатли иссиқлик таъминотини яратиш, қурилиш ишларини белгиланган муддатда ва юқори сифатда бажариш зарурлигини таъкидлади.
Ёқилғи-энергетика соҳасига оид мурожаатлар камайгани қайд этилди
Президент суюлтирилган газ баллонларини тўлдириш ва аҳолига етказиб бериш графикларига қатъий риоя қилиш, эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларда қўшимча захира ва имкониятларни сафарбар этиш зарурлиги кўрсатиб ўтди.
Ўзбекистоннинг ноёб тарихий мероси Доҳа, Милан, Венеция ва Японияда намойиш этилади
Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасидаги устувор лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Унда Ўзбекистоннинг археологик мероси ва миллий амалий санъатини дунёга кенг тарғиб қилиш бўйича режалар кўриб чиқилди.
Президентга пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича янги таклифлар тақдим этилди
Жумладан, жамғариб бориладиган, хусусий ва корпоратив пенсия тизимларини ривожлантириш бўйича янги механизмлар таклиф этилди.
Янги тизим орқали талабаларнинг хорижда ўқиш харажатлари кескин қисқартирилади
Ҳозирги кунда минглаб ўзбекистонлик талаба Буюк Британияда тўрт йиллик таълим дастурларида таҳсил олмоқда. Уларнинг ҳар бири учун ўқиш ва яшаш харажатлари йилига 50 минг долларгача етади.
Давлат бошқарувида ягона рақамли платформа жорий этилади
2026 йилда ушбу рақамли бошқарув тизимини Тошкент шаҳрида, келгуси йилдан эса барча ҳудудларда жорий қилиш режа қилинмоқда.
Наманганда сунъий интеллект лойиҳалари Президентга тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида Наманган давлат техника университетида ташкил этилган сунъий интеллект лабораторияси фаолияти билан танишди.
Сирдарёдаги Медиа ҳафталик доирасида «Биз — журналистлар» китоби тақдимоти ўтказилди (фото)
Китобда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетида 1990–1996 йилларда таҳсил олган 54 нафар сабоқдошнинг ижод намуналари — мақола, шеър, ҳикоя ва суратлари жамланган.
Жорий йилда муҳим минераллар бўйича 12 та лойиҳа ишга тушади
Натижада юқори софликдаги селен, теллур ва рений каби 3 турдаги янги металл, кукун металлургияси асосида автодеталлар сингари 21 турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳамда сульфат кислотаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

