Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple» қондаги қанд миқдорини терини шикастламасдан аниқлаш имконини берувчи «ақлли» соат яратиш ниятида

«Apple» қондаги қанд миқдорини терини шикастламасдан аниқлаш имконини берувчи «ақлли» соат яратиш ниятида

Apple Watch.

Фото: «ITC.ua»

Ҳозирда «Apple Watch» — бу одамнинг жисмоний фаоллигини назорат қилиш имкониятига эга замонавий аксессуар ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар ушбу қурилмани яқин келажакда тиббиёт билан боғлаш ниятида. «Bloomberg» нашри аввалроқ «ақлли» соатлар электрокардиографга эга бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Аммо қондаги қанд миқдорини терини шикасламасдан (игнасиз) аниқлашга ёрдам берадиган технологиянинг соатга ўрнатилиши анча қизиқроқ, албатта.

«Apple» бу турдаги технология устида иш олиб бораётгани баҳор ойида маълум бўлганди. «The New York Times» нашри ўзининг ишончли манбаларига таяниб маълум қилишича, ҳозирда «Apple» мазкур технология устида фаол иш олиб бормоқда. Бироқ бу каби ихтиро қурилманинг тижорий талыинларида пайдо бўлгунига қадар бир неча йиллар ўтади.

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумотлар йўқ. Аввалроқ, «Аpple» терини шаффофга айлантирувчи махсус оптик сенсорлардан фойдаланишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо бу ҳам ҳозирча тасдиқлангани йўқ.

Нима бўлганда ҳам «Аpple»нинг бу турдаги технология устида иш олиб бораётганининг ўзи ажойиб янгилик ҳисобланади ва ўз-ўзидан компанияга кўп миллиардлик тиббий хизматлар бозорига йўл очади. Қандли диабет энг кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, бундай имкониятнинг пайдо бўлиши инқилобни амалга оширади.

«Google» компанияси 2012 йилда глюкоза миқдорини аниқлаш имкониятига эга ақлли контакт линзалар ҳақида маълум қилганди, аммо ҳозирга қадар уни яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳеч қандай янгиликлар ошкор қилинмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг