«Apple» қон босимини ўлчовчи янги гаджетни патентлади
«Apple» компанияси ҳар бир инсон ўзининг артериал қон босимини ўлчашда ишлатиши мумкин бўлган қурилма дизайнини патентлади. Мазкур технология «Apple Watch» «ақлли» соатларининг келгуси авлодларида қўлланилиши мумкин, деб хабар беради «NV.ua».
Таъкидланишича, патентда қурилманинг умумий жиҳатлари ҳақида сўз боради. Хусусан, янги гаджетга артериал қон босимини ўлчовчи датчиклар ўрнатилган.
«Apple» патентига кўра, уларнинг қурилмасига фойдаланувчининг оёқ ёки қўлидаги томирлардан ўтувчи қон босимини ўлчайдиган битта датчик ўрнатилиши керак. Шунингдек, «бажарувчи механизм» ҳам бўлиб, у сиз учун қайси босим яхши эканлигини кўрсатиб туради.
Агарда «Apple» маҳсулоти оммавий равишда ишлаб чиқариладиган бўлса, бу дунёда юқори босим муаммолари тез-тез кузатиладиган давлатлар учун муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирча компания янги қурилмани алоҳида ишлаб чиқариши ёки «Apple Watch» платформасига интеграциялаштириши ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter