«Биз 2 ёшдамиз!» (видео)
2020 йилнинг 25 июнь куни ҳукумат қарори билан «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси фаолияти йўлга қўйилган эди.
Қайд этилишича, бугун марказ томонидан йўлга қўйилаётган электрон хизматлардан фойдаланувчилар сони миллиондан ошиб кетган.
Бу қисқа давр — икки йилдаёқ самарали натижаларга эришиб, кундан-кунга аҳолимизнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилаётгани, турли оворагарчилик, қоғозбозликка барҳам бераётганини англатади.
Хусусан, юртдошларимиз my.gov.uz ахборот тизими орқали ортиқча бюрократик тўсиқлардан холи 330 дан зиёд электрон давлат хизматларини олиш имкониятига эга бўлишди.
Айнан рақамлаштириш жараёнлари туфайли кеча имконсиздек кўринган нарсалар бугун амалга ошмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter