Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бокуда Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази делегациясининг «AzInTelecom» билан учрашуви бўлиб ўтди

Бокуда Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази делегациясининг «AzInTelecom» билан учрашуви бўлиб ўтди

Фото: Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази

2025 йил 2 июл куни Боку шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Озарбайжонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази вакилларининг «AzInTelecom» компанияси техник жамоаси билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг асосий мавзуси Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари ўртасида клонланган, ўғирланган, йўқолган ва жиноий фаолият билан боғлиқ мобил қурилмалар бўйича ахборот алмашинувини ташкил этиш тўғрисидаги икки томонлама битимни амалга ошириш механизмларини амалий муҳокамасидан иборат бўлди.

Томонлар бўлажак техник ҳамкорлик регламентининг тузилиши ва мазмунини муҳокама қилдилар. Ахборотни ҳимоя қилиш ва алмашинувни автоматлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон томони, шунингдек, IMEI-клонларни аниқлаш ва алоқа операторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг мавжуд алгоритмларини намойиш этиб, телеком-антифрод соҳасидаги миллий ечимларни тақдим этди.

Учрашув якунида маълумотлар алмашинувини тез фурсатда йўлга қўйишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди. Учрашув конструктив мулоқот ва икки томонлама шерикликни мустаҳкамлаш руҳида ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг