Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бутун дунё бўйлаб «Twitter» ишламай қолди

Бутун дунё бўйлаб «Twitter» ишламай қолди

Фото: «Twitter» саҳифасидан скриншот

«Twitter»да глобал узилиш рўй берди берди. Қўшма Штатлар, Ғарбий Европа, Жанубий Америка ва Япониядан минглаб фойдаланувчилар «Twitter»га киришда муаммолар юзага келгани ҳақида хабар беришмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам мазкур тармоққа киришнинг имкони бўлмаяпти.

Тизимнинг бундай глобал тарзда ишдан чиқишига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

«Twitter» саҳифаси ва иловаларига кирилганда техник хато хабари чиқмоқда. Унда айтилишича, муаммо яқин орада бартараф этилади.

Хабар тўлдирилди: Бир соатга яқин давом этган техник носозликдан сўнг, «Twitter» яна ишлай бошлади. Аммо ҳамон айрим функцияларида носозлик аломатлари бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг