Twitter рухсат этилган белгилар сонини 4 мингтагача оширади
Twitter хабарларда рухсат этилган белгилар сонини 4 мингтагача оширмоқчи.
Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск якшанба куни Twitter фойдаланувчиларидан бирининг платформадаги хабарлар белгиларига қўйилган чеклов ҳақидаги саволига жавобан маълум қилган.
У фойдаланувчининг «Илон Маск Twitter белгилари сонини 280 тадан 4000 тагача ошириши ростми?» деган саволига қисқа қилиб, «Ҳа», дея жавоб қилган.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта твитлардаги чеклов 2017 йилнинг ноябрида – 140 дан 280 тагача оширилган эди.
Маълумот учун, Илон Маск жорий йил 27 октябрдан буён Twitter платформасига эгалик қилади ва бу унга 44 миллиард АҚШ долларига тушган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter