Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республика бўйлаб Call-марказларни кўпайтириш таклифи берилди (видео)

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Ўзбектелеком» АК «Сотув ва хизмат кўрсатиш маркази» филиали қошидаги Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази фаолияти билан танишди.

Дастлаб марказ мутахассислари вазирга Call-марказни ривожлантириш доирасида амалга оширилаётган ишлар, ходимлар сонини кенгайтириш режалари ва тез орада амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида сўзлаб бердилар. Кейин Шерзод Шерматов Call-марказ фаолияти, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Ташриф мобайнида эришилган натижалар кўриб чиқилди. Хусусан, айни пайтда UZTELECOMнинг интернет ва мобил алоқа хизматларига оид қўнғироқларни қайта ишлаш, шунингдек ўндан ортиқ давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид мурожаатлар бўйича Call-марказга 700 нафардан ортиқ ходим жалб этилгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш учун Call-марказнинг 150 нафардан ортиқ ходимлари жалб қилинган.


Таъкидланишича, ҳар куни 45 мингдан ортиқ қўнғироқлар кўриб чиқилади. 2011 йил билан солиштирилганда, ўша вақтда қайта ишланган қўнғироқлар сони 500 мингдан ортиқ бўлган бўлса, 2021 йилга келиб 16 миллиондан ортиқ қўнғироқлар кўриб чиқилган.



Call-марказда абонентлар учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вазирга CWMP лойиҳаси – мижоз терминалларини созлаш ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш тизими тақдим этилди. Бу абонент терминалини масофадан созлаш ва тармоққа дастлабки уланишда автоматик созлаш тизимидир.

Абонентларга қулайлик яратиш мақсадида соҳа мутахассисларининг жисмоний ҳозирлиги заруриятини бартараф этиш мақсадида йил охиригача алоқа муаммоларини масофавий ҳал қилиш тизимини жорий этиш режалаштирилган. Ҳозирда ушбу тизим синовдан ўтказилмоқда.

Шунингдек, янада кўпроқ давлат органлари ва хўжалик юритувчи субектларга аутсорсинг хизматларини кўрсатиш бўйича Алоқа марказларини ташкил этиш мақсадида Call-марказ ходимлари сонини кенгайтириш кўзда тутилган.



Тақдимот чоғида АКТ вазири Шерзод Шерматов ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, бу борадаги мавжуд муаммоларни биргаликда ўрганиш, ечимини топишда ёрдам беришини таъкидлади. Жумладан, Call-марказларни бутун республика бўйлаб кўпайтириш таклифи берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг