Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги илк қутқарув дрони ишлаб чиқарилди

Дунёдаги илк қутқарув дрони ишлаб чиқарилди

Фото: Haishen Medical Technology

Хитойнинг Haishen Medical Technology компанияси дунёда биринчи бўлиб қутқарув дронини ишлаб чиқарди.

Дрон денгизда, шунингдек, фавқулодда вазиятларда, -25 дан +46 даражагача бўлган оғир  ҳарорат шароитларида инсон иштирокисиз қидирув-қутқарув ишларини бажариши мумкин. У оғир аҳволда қолган одамга жойида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиши ёки уни шифохонагача етказиб бериши мумкин.

Дрон нафас олишни қўллаб-қувватлаш, томир ичига инфузия қуйиш, инсон ҳаётий белгиларини мониторинг қилиш ва дефибриллятор каби жонлантириш воситалари билан жиҳозланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг