Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электрон савдо: Ўзбекистон биржа савдоларида сотувчи-ташкилотлар 3,7 трлн. сўмлик қўшимча даромад олишди

Электрон савдо: Ўзбекистон биржа савдоларида сотувчи-ташкилотлар 3,7 трлн. сўмлик қўшимча даромад олишди

Фото: «Uzex.uz»

«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» маълумотига кўра, 2017 йилда биржанинг савдо платформаларида ижобий натижаларга эришилган. Тузилган битимларнинг умумий ҳажми 13,88 трлн. сўмни ташкил этди.

Электрон савдо иштирокчиларининг аккредитациядан ўтказиш жараёни соддалаштирилганлиги сабаб биржада янги мижозлар сони 22 фоизга ўсди. Биржа савдоларида соф бозор нархлари шакллангани ҳисобига сотувчи-ташкилотлар 3,7 трлн. сўмлик қўшимча даромад олишди.

2017 йилда тадбиркорлик субъектларининг ЎзРТХБ электрон савдоларидаги фаол иштироки кузатилган. Тадбиркорлар биржа орқали 6,7 трлн. сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, 2,7 трлн. сўмлик маҳсулот сотишган. Натижада тадбиркорларнинг маҳсулотларини сотиш ҳажми 15 фоизга ўсди.

2017 йилда кўргазма-ярмарка савдолари тизимида 1,6 трлн. сўмлик 66,8 мингта битим тузилган. Бу 2016 йилга нисбатан 10 фоизга кўпдир. Биржанинг кўргазма-ярмарка савдолари ва валюта савдо майдончаси орқали 58,3 млн. АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинди.

Олдинроқ биржанинг онлайн-аукциони орқали жисмоний ва юридик шахсларга сотилган «чиройли» авторақамлар сони ва суммаси ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг