Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Энг бахтли пайтим – умуман пулсиз қолиб кетган вақтим!..» – Ўзбекистондаги номдор 24 та ресторан муаллифи билан суҳбат (видео)

Ресторатор.

IT-тадбиркор.

Бизнес маслаҳатчи.

Ресторан бизнесида 22 йиллик тажрибага эга мутахассис.  

Ўзбекистондаги номдор 24 та ресторан муаллифи.

12 йилдан буён IT соҳаси имкониятларини ўз новаторлик лойиҳаларига қўллаб келмоқда.

Ноль рақами – бир вақтнинг ўзида бўшлиқ ва чексизликни яширади. Яъни, бўшлиқ чексизликка имкон! Чексизлик ўтмиши эса бу – бўшлиқ! Мантиқ шундаки, ҳар икки ҳолатда жавоб шу «0”нинг ўзида ва ўзингизда! Жавобнинг тўғрилиги ёки ҳақиқатга яқинлиги эса саволни ўзингизга ва атрофга қандай беришингизга боғлиқ.

Моддий бойлик, молиявий барқарорлик «0»ларнинг саноғи билан ўлчанмайди. Балки бунда  «0» лар билан қандай муомала қилишингиз муҳимдир. Қаҳрамонимиз – Санжар Мақсудов ана шундай тоифадан. У ўзида ишбилармон, тадбиркорлик сифатларини шакллантирган, таваккалчилик кўчасида кўп бора пишган, замонанинг теран фикрли, илғор кишиси. Лекин ўз мавқеини даромадига барака эргаштирган чексиз «0»лар билан ўлчамайди. У бу борада бошқача фикрда: «Энг бахтли бўлган пайтим – умуман пулсиз қолиб кетган вақтим!.. Даромад кўрсаткичингиз ошгани сари, бахтли бўлиш имкониятингиз пасайиб бораркан. Ўн минг топсангиз, беш минг  топганингиздан кўра камроқ бахтли бўларкансиз! Сабаби, биз пул билан ўзимизга бахт сотиб олишимиз мумкин, деб ўйлаймиз. Бу хомхаёл! Пулни орқасидан югураверасиз, югураверасиз... Бориб, кўрасизки, бари сароб! Бахт йўқ у ерда!

Бу дунёда ғоядан кўра пул кўпроқ! Яъни, пули бор одамлар ғояси бор одамлардан бисёр! Демак, пул топиш у қадар қийин эмас! Ҳали фойда келтирмасданоқ, ғоя доим қиммат бўлиб келган. Яхши ғояни амалга ошириш учун эса доим маблағ топилади!»

Энг зўр ғоялар муаллифи бўлмоқчимисиз? Унда Санжар Мақсудов билан  суҳбатни Xabar.uzнинг ютуб саҳифасида томоша қилинг.

Лобар Қобилова


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг