Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Энг яхши ва энг ёмон» — вазирлик ва ташкилотларнинг рейтинг натижалари эълон қилинди (жадвал)

«Энг яхши ва энг ёмон» — вазирлик ва ташкилотларнинг рейтинг натижалари эълон қилинди (жадвал)

БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексининг 2022 йилги рейтинг натижасига кўра, Ўзбекистон ўтган даврга нисбатан 18 поғона юқорилаб, 195 та мамлакат орасида 69-ўринга кўтарилиб, энг тез суръатларда ўсаётган давлатлар қаторига қўшилганди.

Ушбу халқаро рейтинг кўрсаткичлари асосида Ўзбекистондаги давлат ва хўжалик ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида (кейинг ўринларда – давлат ташкилотлари) рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган бўлиб, доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда.

2023 йил I ярим йиллик якуни бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнига 43 та давлат органи, 38 та хўжалик органи ва 14 та маҳаллий ҳокимликлар: жами 95 та давлат ташкилотлари қамраб олинди.

Рейтинг баҳолаш ишлари 5 та йўналишда амалга оширилди:

- Очиқлик ва электрон иштирок;

- Электрон давлат хизматлари;

- Ахборот хавфсизлиги;

- Фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги;

- Ташкилий масалалар.

Рейтинг натижалари қуйидаги тартибда 3 та тоифага ажратилади:

71 дан 100 баллгача — «яшил» (яхши);

55 дан 71 баллгача — «сариқ» (қониқарли);

55 дан пасти — «қизил» (қониқарсиз).

Баҳолаш натижаларига кўра:

Яхши – «яшил» рўйхатга жами 38 та;

Қониқарли – «сариқ» рўйхатга жами 41 та;

Қониқарсиз – «қизил» рўйхатга жами 17 та ташкилот кирди.

Батафсил маълумот: NIS (egov.uz)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг