Фазода дунёдаги энг қиммат меҳмонхона очилади

«Aurora Station» номли фазо меҳмонхонаси 2022 йилда ўз мижозларига эшикларини очади. Бутун Ер шарини томоша қилиш имконини берадиган отелни Калифорниянинг «Orion Span» фирмаси барпо этади, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Фазо меҳмонхонаси 6 кишига мўлжалланган бўлади — тўрт нафар меҳмон ва икки нафар экипаж аъзоси. Орбитада 12 кунлик саёҳат 9,5 миллион долларга тушади. Бу пулга меҳмонлар ўзида вазнсизлик ғолатини ҳис этишлари, Ерни барча ракурслардан томоша қилишлари ва тонг отиши ва қуёш ботиши манзараларини фазодан томоша қилишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter