Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Google Home «ақлли» колонкалари Wi-Fi тармоғи билан «келишмай» қолди

Google Home «ақлли» колонкалари Wi-Fi тармоғи билан «келишмай» қолди

Фото: «NV.ua»

Ўтган ҳафтанинг охирида АҚШда «TP-Link» роутерлари асосида қурилган Wi-Fi тармоқларида муаммолар пайдо бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ушбу тармоқлар «Google Home» ва «Chromecast» гаджетларидан фойдаланилганида ишдан чиқмоқда, деб хабар берди «Nv.ua».

Муаммо биринчи марта «TP-Link Archer C7» роутери ва «Google Home Мах» катта колонкасидан фойдаланилганда юзага келган. Фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, «Home Мах» тармоққа уланганида роутер ўзидан ўзи ўчиб қолган.

«Google Home Мах» аввалига яхши ишлади, бироқ кейинроқ Wi-Fi ўчиб қолди. Модем ва роутерни ўчириб ёққанимдан кейин яна ишлай бошлади. Бу каби ҳолат бир неча марта юз берди. Wi-Fi ҳар сафар ишламай қолганда уни ўчириб ёқишга мажбур бўлдим», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

Дастлаб муаммо «TP-Link Archer C7» моделидаги роутерларда деб қаралган. Бироқ, маълум бўлишича, муаммо аслида «Google Home Мах»да экан. Бошқа фирмаларнинг роутерлари ҳам «Google» қурилмаси ишидан азият чекмоқда.

Аниқланишича, муммонинг илдизи «Cast» технологиясининг нотўғри ишлашида. Тахминларга кўра қурилма маълумотлар пакетини ҳар 20 сонияда узатиши керак. Бироқ «Home Мах» ва ушбу сериядаги бошқа қурилмалар бу ишни тез бажаргани сабаб Wi-Fi узатгични ўчириб ёқишга тўғри келмоқда.

Ҳозир «Google» мутахассислари муммони ҳал этиш устида бош қотиришаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг