Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google» шахсий эмодзи ясовчи илова чиқарди

«Google» шахсий эмодзи ясовчи илова чиқарди

Фото: «Google.com»

«Google» компаниясининг «Mini» иловаси чуқур машина ўқитиш, нейротармоқлар ва рассомларнинг асарлари асосида индивидуал эмодзи-символлар яратиш имконини беради, деб хабар бермоқда «Engadget».

Иловани «iOS» ва «Android» смартфонларга ўрнатиш мумкин. Шахсийлаштирилган эмодзини яратишда кишининг хос хусусиятлари — териси ва сочининг ранги, юз, қош, кўз тузилишлари инобатга олинади. Эмодзи ясаш учун фойдаланувчи ўзининг селфи суратини олса бас: сунъий интеллект суратлар базасидан унга энг ўхшаш эмодзини топиб беради.

«Google» компанияси «Mini»ни ўтган йили чиқаришга уринганди — сервисдан фақат «Allo» иловасида фойдаланиш мумкин эди. Шундан бери ўтган даврда технология бироз ўзгарди, бироқ эмодзилар барибир унча ўхшамапти, дейилади нашр изоҳида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг