Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Huawei ўз флагманининг арзон талқинини чиқарди

Huawei ўз флагманининг арзон талқинини чиқарди

Фото: «Huawei»

Huawei компанияси ўрта бюджет смартфонини тақдим этди — Huawei P50E.

Дизайни — Huawei P50 флагманининг шундоққина нусхаси, нархи арзонроқ, бироқ процессори ҳам оддийроқ — Snapdragon 778G.

6,5 дюймли OLED-дисплейи FullHD+ имкониятига эга, частотаси — 90 Гц. Смартфоннинг асосий камераси учлик (50, 13 ва 12 Мп), фронтал камераси ягона — 13 Мп.

Huawei P50Eнинг асосий талқини 8 ГБ/128 ГБ оператив ва ички хотирали бўлиб, нархи — 634 доллар. 8/256 талқини ҳам бор — қимматроқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг