Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Информатика ўқитувчилари учун ажойиб имконият: бепул дастурлаш курслари ташкил этилди (видео)

Бугунги кунда миллионлаб аҳоли ўз кундалик юмушларини ахборотлашган технологиялар ёрдамида енгиллаштирмоқда. Қўлимиздаги гаджетларга ўрнатилган датчиклар орқали эса ҳаттоки биз ҳар кунлик соғлиғимиздан хабардор бўлиш имкониятига эга бўламиз. Бу учун эса керакли тугмани босиш кифоя.

Интеллектуал ресурслар – миллий иқтисодиётнинг энг муҳим рағбатлантирувчи ресурсларидан бири. Интеллектуал мулк глобаллашиб бораётган жамиятда асосий доминант куч ҳисобланади.

Ўзбекистонда Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг информатика фани ўқитувчиларини дастурлаш С++ соҳасида малакавий кўникмаларини шакллантириш бўйича ташкил этилган ўқув курслари ҳам келажакда АКТ бўйича малакали кадрларни тайёрлаш, қолаверса, жаҳон интеллектуал бозорига рақобатдош кадрларни етиштириб бериш вазифасини зиммасига олади.

Тошкент шаҳрида жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб ташкил этилган дастурлаш курслари ўз сафига кўплаб кузатувчиларни жамлади. Биз шаҳримизда жойлашган 9-сонли Информатикага ихтисослашган ва 40-сонли умумий ўрта таълим мактабларида Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган ана шундай ўқув курсларида бўлдик. «Be Pro» IT академияси билан ҳамкорликда олиб борилаётган бу курслар мутлақо бепул бўлиб, мақсад эса умумтаълим мактабларининг информатика фани ўқитувчиларини замон талабига мослашган янгича руҳда методик шакллантириш ҳисобланади.

Be Pro IT академияси расмий вакили Шаҳзод Шарофиддинов бу лойиҳада менторлик фаолиятини олиб бормоқда. У ёш бўлишига қарамасдан АКТ соҳасида бой билим ва тажрибага эга. Мазкур академиянинг яна бир ментори Абдуллоҳ Набижонов ҳам мана шу марказ ёшларидан. У ҳозирда АКТ дастурлаш тили бўйича курс қатнашчиларига таълим бериб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг