Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инвестиция фаолияти замонавий ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилади

Инвестиция фаолияти замонавий ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилади

Иллюстратив фото

«Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 октябргача инвестиция платформаларидан «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимида қуйидаги йўналишларда фойдаланишга рухсат берилади:

  • қимматли қоғозларни жойлаштириш ва сотиб олишда;
  • венчур ва пай фондларини молиялаштиришда;
  • коммандит ширкатларга ҳисса киритишда.

Инвестиция платформалари оператори учун қуйидаги талаблар белгиланди:

  • резидент юридик шахс мақомига эга бўлиши;
  • ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган махсус электрон реестрга киритилган бўлиши;
  • ўз фаолиятини ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган қоидаларга мувофиқ амалга ошириши;
  • инвестиция платформаси орқали расмийлаштирилган шартномалар реестрини юритиши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг