Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

iPhone 13 Pro Max — дисплейи энг яхши смартфон

iPhone 13 Pro Max — дисплейи энг яхши смартфон

Фото: «DxOMark»

«DxOMark» экспертлари янги iPhone 13 Pro Max дисплейи сифатини жуда юқори баҳолашди. Шу пастгача етакчи саналган Huawei P50 Pro — энди иккинчи.

iPhone 13 Pro Max 99 балл тўплади. Экспертлар шу пайтгача ҳеч бир смартфон дисплейини бунчалик юқори баҳолашмаган. iPhone 13 Pro Max экрани томоша пайти силлиқлиги, аъло даражадаги ранглар узатмаси ва ажойиб HDR10 учун мақтовга сазовор бўлди.

Маълумот учун: iPhone 13 Pro Max 6,7 смартфонига дюймли OLED-дисплей ўрнатилган. DxOMark бу дисплей исталган шароитда аъло даражада ўқилувчанлигини таъкидлади: «шунчаки ажойиб».

Албатта, нуқсонлари ҳам йўқ эмас, масалан, сукут бўйича тунги қулай ўқиш режимида бўлганида етарлича ёруғлик бера олмайди, қолаверса, кўк ёруғлик фильтри ёқилганида тўқ сариқ аксни кучлироқ қайтаради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг