iPhone 17 — олдинги «айфонлар»га ўхшамайди

АҚШ ва Хитой ўртасидаги зиддиятли савдо муносабатларига қарамасдан, Apple компанияси iPhone 17 смартфонларида сўнгги йиллардаги энг жиддий янгиланишни амалга оширади. Бу ҳақда PhoneArena хабар берди.
Айтилишича, iPhone янги туркуми 3 нанометрли Apple A19 ва A19 Pro чипларида ишлайди. Асосий 48 Мп камера янгиланиб, 24 Мп селфи-камера ҳам бутунлай янгича бўлади. Аккумуляторлар сиғими ва имконияти кучайтирилади: тескари қувватлаш технологияси ишлайди — олдинги «айфонлар»да бу йўқ эди.
Қолаверса, бу туркум янги C2 модемида ишлаб, 5G тармоқларини янада яхшироқ қабул қилиши айтилмоқда. iOS 19 операцион тизими эса сунъий интеллектга асосланган функциялар билан бойитилган.
Албатта, савдо уруши туфайли глобал таъминот муаммолардан холи эмас. Шу боис, гарчи харажатлар ошишига олиб келса ҳам, Apple муқобил таъминотчилар билан ҳамкорлик қилмоқчи. iPhone 17 туркумини июн ойидан серияли чиқариш режалаштирилган, Америка бозори учун смартфонларнинг катта қисми Ҳиндистонда йиғилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter