Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT соҳасида оқсаётган ҳудудлар маълум қилинди

IT соҳасида оқсаётган ҳудудлар маълум қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ҳузурида ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича йиғилиш бўлаётгани хабар берилганди. 

Унда Президент ечимини кутиб турган яна бир нечта муаммони санаб ўтди.

Хусусан, «Рақамли Ўзбекистон – 2030» дастури доирасида вазирлик ва тармоқларнинг 11 та лойиҳаси кечикмоқда.

Жумладан, Транспорт ва Молия вазирликларида – 3 тадан, Инвестиция, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Кадастр агентлиги, Миллий банк, «Ўзагросуғурта»да – 1 тадан.

Бугунги кунда айрим вазирлик ва идоралар эски, ишончсиз ва ўзаро интеграция қилинмаган ахборот тизимларидан фойдаланиб келмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудларда IT соҳасини ривожлантириш бўйича ишлар бир маромда эмас. IT хизматларининг 90 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Энг оғир ҳолат Қорақалпоғистон, Андижон ва Сурхондарёда.

Шу билан бирга, 46 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечикмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг