Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коммунал хизматларни Click орқали тўланг ва вақтингизни, маблағингизни тежанг ҳамда квитанция олинг

Коммунал хизматларни Click орқали тўланг ва вақтингизни, маблағингизни тежанг ҳамда квитанция олинг

Click вақтни тежаш, квитанция ва cashback олиш учун коммунал хизматларни қандай қилиб тез ва қулай тўлаш мумкинлиги ҳақида гапириб беради.

Click қулай функциялари ёрдамида сиз газ, иссиқ ва совуқ сув, иситиш, электр энергияси ва чиқинди учун тўловларни амалга ошира оласиз. Агар сизга квитанция керак бўлса, сиз унинг электрон ёки қоғоз нусхасини олишингиз мумкин. Шунингдек, Click орқали коммунал хизматларни тўлаганда 1% cashback оласиз.

Click орқали коммунал хизматларни тўлашни 4 усули мавжуд:

1) Click Up иловаси

Click Up иловасида «Тўлов» – «коммунал хизматлар» бўлимига киринг, сўнг керакли хизматни танланг, шахсий маълумотларингиз, ҳисоб рақамингиз, ҳамда маблағ миқдорини киритинг ва «Тўлаш» тугмасини босинг.

Иловада балансни, охирги тўлов ва коммунал хизматлар (электр энергияси, газ ва ҳоказо) кўрсаткичларини кўриш мумкин.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида, Click Up иловасида «Менинг уйим» сервисидан фойдаланиш мумкин. Унинг ёрдамида барча керакли сервисларни бир жойда тўплаш ва бир «Click»да тўлаш мумкин. Шунингдек, сервисда ойлик харажатларни кузатиб бориш ва бир нечта хонадон учун тўловни алоҳида амалга ошириш мумкин.

2) @clickuz Телеграм-боти

@clickuz Телеграм-боти орқали тўловларни амалга ошириш – тез, қулай ва ишончли. Агар рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, ботда рўйхатдан ўтинг. Сўнг, Телеграм-ботда «Тўловлар» бўлимига киринг, коммунал тўловларни танланг, керакли маълумотларни киритинг ва тўловни амалга оширинг.

Шунингдек, ботда «Менинг уйим» хизмати мавжуд.

Телеграм-ботда ҳам, Click Up иловасида ҳам, тизим аввал ўтказилган тўловлар ҳисоб рақамларини ўзи кўрсатади, ва уларни эски квитанцияларда қидириш ёки эслаб қолиш шарт эмас.

3) USSD орқали тўловлар

Интернет мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам мобил телефонда ишловчи қулай сервис. *880# қисқа рақамини теринг, «Тўлов» – «Коммунал тўловлар» бўлимига киринг, керакли маълумотларни киритиб, тўловни амалга оширинг.

4) my.click.uz сайтида шахсий кабинет

Коммунал тўловларни компьютер ёрдамида my.click.uz сайтида «Шахсий кабинет» орқали амалга ошириш мумкин. Click уланган телефон рақами ҳамда PIN-код киритилганидан сўнг, барча сервислардан шу билан бирга коммунал тўловлардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади. Сўнг, керакли бўлимни танлаш ва тўловни амалга ошириш лозим.

Тўлов квитанциясини қандай олиш мумкин?

Айрим ҳолларда муваффақиятли ўтган тўловлар ҳақидаги квитанциялар керак бўлиши мумкин. Айнан шундай вазиятлар учун Click тизимида электрон квитанцияни юклаб олиш ёки қоғозли нусхасига почта орқали буюртма бериш имконияти мавжуд. 

Электрон квитанцияларни Click Up иловасида, my.click.uz сайтининг «Шахсий кабинетида» ва @clickuz Телеграм-ботида юклаб олиш мумкин. Электрон квитанциясни принтерда босиб чиқариш ёки телефонда сақлаш мумкин.

Агар сизга қоғозли нусхаси керак бўлса, @clickuz Телеграм-боти орқали «Тўлов» – «Квитанцияга буюртма бериш» бўлимида квитанцияга буюртма беришингиз мумкин. Бот категорияни танлашни сўрайди ва охирги тўловлар рўйхатини тақдим этади (10 донагача тўлов танлаш мумкин). Шунингдек, керакли маълумотларни киритишингизни сўрайди: қабул қилувчи исм-шарифи, манзили. Муҳим: маълумотлар тўғри киритилиши билан боғлиқ масъулиятни фойдаланувчи ўз бўйнига олади.

Эндиликда тўлаш учун йўлга ёки навбатда туришга вақт сарфлаш шарт эмас, барча коммунал тўловларни «Click»га ишониб топшириш мумкин. Click ёрдамида сиз нафақат вақтингизни, балки коммунал тўловлар учун 1% cashback олиб, маблағингизни ҳам тежайсиз. «Click»ни танлар экансиз, сиз манфаат, қулайлик ва ишончлиликни танлайсиз. Компания фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида, Click тизими орқали ўтувчи тўловлар хавфсизлиги ва ишончлилиги ҳақида қайғуради.

Veb-sayt: https://click.uz/

Telegram: https://t.me/click_uz

Telegram-bot: https://t.me/clickuz

Instagram: https://www.instagram.com/clickuz/

Facebook: https://www.facebook.com/click.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг