Коронавируснинг ҳақиқий «башараси» маълум бўлди (видео)

Саудия Арабистонида қирол Абдулла номидаги фан ва технология университети олимлари коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини яратишди.
Муассаса сайтининг маълум қилишича, моделни яратиш учун оқсиллар маълумотлар базаси ва микроскоп ёрдамида олинган тасвирлардан фойдаланилган.
Олимларнинг сўзларига кўра, уларнинг модели SARS-CoV-2 вирусининг замонавий тузилишини атом даражасида очиб беради ва илгари кўриш мумкин бўлмаган қисмларини намойиш этади.
«Бизнинг моделимиз шунчаки липид мембранасига ихтиёрий жойлаштириб чиқилган бошоқли оқсилларни эмас, ҳозирги кунда бизга маълум бўлган вируснинг тўлиқ ультратузилмасини кўрсатиб беради», — дея таъкидлади тадқиқот муаллифларидан бири Нган Нгуен.
Олимларнинг фикрича, уларнинг модели вируснинг аввал ўрганилмаган қирраларини тадқиқ этишга ҳамда COVID-19га қарши дориларни яратишни тезлаштиришга ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter