Мактаб ўқувчилари «абадий» ён дафтарча ва қалам яратишди
Киевлик 11-синф ўқувчилари «iForum» конференциясида ўзлари яратган «абадий» ён дафтарча ва қаламни намойиш этишди. Улар ўз ихтиросини бошқа мамлакатларга ҳам сотиш ниятида. Бу ҳақда Украина бош вазири Владимир Гройсман «Facebook»даги саҳифасига ёзиб қолдирди, деб хабар беради «NV.ua».
«Украина ёшлари билан фахрланаман! Киевлик мактаб ўқувчилари «Nuka» номли абадий ён дафтарча ва қалам яратишди. Ўзларининг стартапини у пойтахтда бўлиб ўтган «iForum» анжуманида намойиш этишди», — деб ёзади бош вазир.
Гройсман ўзининг саҳифасига мактаб ўқувчилари томонидан яратилган ихтиронинг видеоролигини жойлаштирди.
Ён дафтарча пластмассадан олинган синтетик қоғоздан ясалган. У сувга чидамли. Ён дафтарчага оддий ручка ёрдамида ҳам ёзиш ва қораламаларни қўлга мўлжалланган антисептиc гел ёрдамида осонликча ўчириб ташлаш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter