«Microsoft» компанияси Office 2021ни тақдим этди
«Microsoft» компанияси офис иловалари тўпламининг янги талқини — Office 2021ни тақдим этди. Бу ҳақда «The Verge» хабар берди.
Худди Office 2019да бўлгани каби, «коробка» талқини обуна бўлишни истамаганлар учун мўлжалланган. Янги пакетга муддатсиз лицензия бир марталик тўлов орқали қўлга киритилади.
Office 2021 икки шаклда чиқарилади: истеъмолчилар ҳамда корпоратив фойдаланувчилар (LTSC) учун узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи билан. Аммо LTSC муддати энди аввалгидек етти йил эмас, беш йил.
Office Professional Plus, Office Standard ва корпоратив мижозлар учун алоҳида иловалар нархлари 10 фоизга қимматлашган, фойдаланувчилар ва кичик бизнес учун Office 2021 нархи ўзгартирилмаган.
Windows ва macOS учун иловаларнинг янгиланган тўплами шу йилнинг иккинчи ярмида чиқади. Тўпламдан Word, Excel, PowerPoint ҳамда OneNoteнинг 32 ва 64-разрядли талқинлари ўрин олади.
«Янги офис»нинг барча имкониятларини «Microsoft» ҳозирча очиқлаган эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter