Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Маҳмудов

Ҳеч қачон ўқиб-ўрганиш учун кеч бўлди деманг!

«Microsoft Word» учун «транслит» дастури

«Microsoft Word» учун «транслит» дастури

Фото: «microsoft-word»

Кўпинча бизга кирилл ёки лотин алифбосида материаллар келганида уларни кириллдан-лотинга, лотиндан-кириллга ўгириш эҳтиёжи пайдо бўлиб туради. Бундан ташқари ҳужжатимизни одатдагидек эмас, балки китоб кўринишида чоп этиш эҳтиёжи ҳам юзага келади. Сиз билан бўлишмоқчи бўлганимиз, «транслит» дастури ана шу муаммоларни ҳал қилишингизда сизга ёрдам беради.

Ушбу дастурни ўзингизга юклаб олиб, уни архивдан алоҳида папкага ажратинг. Дастурни ўрнатиш тартиби оддий, бунинг учун «Setup.exe» ёки «Translit.exe»ни ишга туширамиз. Дастурни ўрнатаётган пайтингизда бу икки илова бир папкада бўлиши муҳим ҳисобланади. Дастурнинг ўрнатилиши охирида хатолик ойнаси чиқади:

Бунинг дастур ишлашига ҳеч қандай таъсири йўқ, бу ойнада «Continue» тугмасини босиб давом этамиз ва кейинги ойнада «Close» тугмасини босиб дастур ўрнатилишини якунлаймиз. Дастурни ўрнатаётган пайтимизда «Word» дастури ишга туширилмаган бўлиши лозим.

Дастурни ўрнатиб бўлганингиздан сўнг ундан фойдаланиш учун «Word» дастурини ишга туширамиз ва «Меню» сатри (Строка меню)да «Надстройки» бўлими (Вкладка)ни топамиз, унинг таркибида «Кирилл – Лотин», «Лотин – Кирилл» ва «Принт_Китоб» тугмаларини кўришингиз мумкин.

«Кирилл-Лотин» тугмасини босганингизда ҳужжатдаги тўлиқ матн лотин алифбосига ўтади, буни матннинг бир қисмини белгилаб амалга оширишимиз ҳам мумкин, шунда фақатгина белгиланган матн лотин алифбосига ўтади.

«Лотин-Кирилл»ни қўллаш ҳам худди шу сингари амалга оширилади, фақат буни диққат билан амалга оширинг, чунки инглиз тилидаги  сўзлар матн ҳам кирилл алифбосига ўтиб кетиши мумкин.

«Принт_Китоб» тугмасини ҳужжатингизни тайёр ҳолатида босасиз, шунда қуйидаги каби ойна очилади:

Ҳужжат учун етишмаган саҳифаларни дастур ўзи қўшади ва жами саҳифалар сонини ва принтерга қанча қоғоз юклаш кераклигини хабар беради, «Олд саҳифалар» актив бўлиб турган пайтда «Чоп этиш» тугмаси босилади, ҳужжат чоп этилганидан сўнг «Орқа саҳифалар» актив бўлади, чоп этилган қоғозларни шу ҳолида яна принтерга юклаб, қолган қисмини чоп этамиз. Дастур томонидан қўшилган саҳифалар ҳужжатда қолади, керак бўлмаса уларни кейин ўчириб ташлашингиз мумкин.

Умид қиламизки бу кичик, лекин самарали дастур сизга ҳам маъқул келади ва ишингизни анча осонлаштиради.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг