Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўчириб ташланг! Машҳур андроид-илова хавфли экан

Ўчириб ташланг! Машҳур андроид-илова хавфли экан

Фото: Shutterstock / Fotodom

«Google Play»да энг оммалашган иловалардан бири андроид-смартфонлар учун хавф туғдирмоқда, деб ёзмоқда «Профиль».

Илова «Google Play»да топ-10да, миллионлаб ижобий фикрлар билдирилган.

Бироқ «Trend Micro» экспертлари бу дастурни кўчириб ўрнатгандан сўнг смартфондаги муҳим маълумотлар бегона дастурлар учун очилиб қолишини аниқлашди.

Гап миллиард маротабадан ортиқ кўчириб олинган ўша машҳур «SHAREit» ҳақида боряпти. Илова фойдаланувчилар мусиқа, фото, видео ва бошқа файлларни ўзаро алмашишлари учун яратилган.

«Express» ёзишича, ушбу дастур орқали хакерлар кейинчалик смартфон бузилишига сабаб бўлувчи Man-in-the-disk (MITD) ҳужумларини уюштира олишади.

«Trend Micro» экспертлари 3 ой аввал «SHAREit» муаллифларига иловадаги нуқсонларни ва эҳтимолий хакерлик ҳужумлари айбдорларини кўрсатиб хабар йўллашган. Бироқ ишлаб чиқарувчи муаммони ҳал қилмаган.

«Trend Micro» иловадаги носозликдан «Google» компаниясини ҳам огоҳлантирган. Таъкидланишича, «SHAREit»да охирги янгиланиш 9 февралда амалга оширилган, яъни муаммо ҳануз ечимини кутяпти.

Экспертлар носозлик тузатилишигача бу иловани кўчирмасликни, телефонига ўрнатганлар бўлса, дарҳол ўчириб ташлашни тавсия қилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг