Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олти ойда 41,7 трлн сўмлик алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатилди

Олти ойда 41,7 трлн сўмлик алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатилди

Фото: Xabar.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–июл ойларида Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 41,7 трлн сўмни ташкил этди.

Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,9 фоизга ошган.

Хизматлар ҳажми бўйича ҳудудлар орасида яққол етакчи — Тошкент шаҳри (29 944,2 млрд сўм ёки умумий кўрсаткичнинг қарийб 72 фоизи).

Ҳудудлар кесимида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ҳажми:

  1. Тошкент шаҳри — 29 944,2 млрд сўм
  2. Фарғона вилояти  1 518,7 млрд сўм
  3. Самарқанд вилояти — 1 473,7 млрд сўм
  4. Тошкент вилояти — 1 376,6 млрд сўм
  5. Андижон вилояти — 1 006,5 млрд сўм
  6. Қашқадарё вилояти — 997,3 млрд сўм
  7. Наманган вилояти — 883,1 млрд сўм
  8. Хоразм вилояти — 871,1 млрд сўм
  9. Сурхондарё вилояти — 770,4 млрд сўм
  10. Қорақалпоғистон Респ.  716,2 млрд сўм
  11. Бухоро вилояти  705,9 млрд сўм
  12. Жиззах вилояти  576,4 млрд сўм
  13. Навоий вилояти  507,9 млрд сўм
  14. Сирдарё вилояти  329,1 млрд сўм

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг