Ўзбекистон электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида 18 поғона юқорилади
БМТнинг электрон ҳукуматларнинг ривожланиш даражаси бўйича 2022 йилги янги рейтингида (UN E-Government Survey) Ўзбекистон 18 поғона юқорилади.
Мамлакатимиз 193 давлат орасида 69-ўринни эгаллади. Янги рейтингда Ўзбекистоннинг қўшнилари — Бруней (68) ва Колумбия (70). Эски рейтинг (2020 йил)да Ўзбекистон 87-ўринда эди.
Дания электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича жаҳонда етакчи мамлакат мақомини сақлаб қолди. Кейинги ўринларда — Финляндия ва Жанубий Корея.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter