Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида телекоммуникация хизматлари ҳажми оширилади
17 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қ.Юлдашев Афғонистон коммуникациялар ва ахборот технологиялари вазири ўринбосари Х.Ҳидоятий билан учрашди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мулоқот чоғида томонлар АКТ соҳасида икки томонлама ҳамкорлик улкан салоҳиятга эга эканини қайд этдилар ва ўзаро манфаатли бўлган устувор йўналишларда шерикликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Жумладан, томонлар икки мамлакат алоқа операторлари ўртасида телекоммуникация хизматларининг ўзаро ҳажмини ошириш масалаларини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.
Ўзбекистондаги соҳа ОТМлари базасида кадрлар тайёрлаш ва АТ-мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунларига кўра, экспертлар даражасида музокараларни давом эттириш учун ҳамкорликдаги ишчи гуруҳини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter